Ўзбекистон OPEC-да кузатувчи мақомини қўлга киритди
(last modified Tue, 11 Dec 2018 12:44:14 GMT )
декабр 11, 2018 17:44 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон OPEC-да кузатувчи мақомини қўлга киритди

Венада ўтказилган OPEC ташкилоти йиғилишининг раиси ва Бирлашган Араб Амирликлари энергетика вазири Суҳайл Муҳаммад Фараж Ал-Мазруий Ўзбекистон OPEC ташкилотида кузатувчи мақомини қўлга киритди,-деб хабар берди.

Суҳайл Муҳаммад Фараж Ал-Мазруий Ўзбекистонга қўшимча, Жанубий Африка ва Чад мамлакатлари ҳам ОПЕК ташкилотига кўзатувчи мамлакат унвонида қабул қилинди,-деб айтди.  

Ўзбекистон бир кунда 78 минг 900 бочка нефт ишлаб чиқариш билан дунёда нефт экспорт қилувчи ва ишлаб чиқарувчи мамлакатлар орасида энг кам нефт ишлаб чиқарувчи мамлакат ҳисобланади. Шак-шубҳасиз нефтни ишлаб чиқариш заминида Ўзбекистоннинг ОПЕК ташкилотига қўшилиши ушбу стратегик маҳсулотнинг ишлаб чиқариш мизонини камайтириш бўйича халқаро келишувни ҳимоят этишда нефт ишлаб чиқарувчи бошқа мамлакатларни қўллаб қувватлашидан далолат беради.

Ҳақиқатан ҳам нефт ишлаб чиқарувчи кичик бир мамлакат унвонида Ўзбекистоннинг ОПЕК ташкилотига қўшилиши жаҳонда нефтнинг адолатли баҳосини барқарорлаштириш учун бу ўлканинг сайъ-ҳаракат қилишини кўрсатади.

Ўзбекистонга қўшимча Россия, Уммон, Қозоғистон, Чад ва Жанубий Африка ҳам ОПЕК ташкилотига аъзо бўлмаган мамлакатлар сифатида кузатувчи аъзо унвонида ушбу ташкилот билан ҳамкорлик қилади. 

Опек ташкилотига кузатувчи мақомини киритган мамлакатлар сонининг ортиши шуни кўрсатадики, нефтнинг адолатсиз нархига нисбатан фақат Ўзбекистон раҳбарлари аксиламал кўрсатганлари йўқ, балки бошқа мамлакатлар ҳам бу заминда фаол иштирок этишмоқда.

Ўзбекистондан ташқари  ОПЕК ташкилотига аъзо бўлмаган нефт экспорт қилувчи ва ишлаб чиқарувчи мамлакатларнинг аксарияти  халқаро ушбу ташкилотда кузатувчи мақомини қўлга киритиб Опек ташкилоти билан ҳамкорлик қилиш учун рағбатлантирилмоқда.

Бу нарса шуни кўрсатадики, жаҳоннинг нефт экспорт қилувчи барча мамлакатлари одатда Америка томонидан бошқа мамлакатларга юклатиладиган камситиш сиёсатидан розий эмаслар. Бундай шароитда ОПЕК ташкилотига кузатувчи сифатида бошқа мамлакатлар, жумладан Ўзбекистонни қабул қилиш нефтнинг жаҳон бўйлаб нархини адолат юзасидан тайинлаш жараёнига кўмак бериши муқаррар.     

OPEC 1960 йилда ташкил этилган. Ҳозирги кунда картель барча ўрганилган нефть захираларининг қарийб 80 фоизини назорат қилади ҳамда жаҳондаги қазиб олинувчи нефтнинг 40 фоизидан ортиғини таъминлайди.

OPEC-га 15 мамлакат (Жазоир, Ангола, Венесуэла, Габон, Ироқ, Эрон, Қатар, Конго Республикаси, Кувайт, Ливия, Нигерия, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони, Эквадор, Экваториал Гвинея) киради.