Эндиликда биометрик паспорт ва автомобиль рақамларини ДХМдан олиш мумкин
Биометрик паспорт ва автомобиль рақамларини эндиликда Давлат хизматлари марказларидан олиш мумкин. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб, Spot маълум қилди.
Бугунги кунда мамлакат бўйлаб 201 та аҳолига хизмат кўрсатиш пунктлари мавжуд. Йил давомида улар юздан зиёд давлат хизматларини фуқароларга тақдим этади. 2020 йилгача рўйхатни 160 тага кенгайтириш режалаштирилмоқда.
Марказлар мавжуд бўлган вақтдан буён фуқароларга 5 миллионга яқин турли хизматлар тақдим этилди. Фуқаролар учун қўшимча қулайликлар яратиш учун марказларнинг иш вақти 20.00 соатгача узайтирилди.
Кўрсатилган хизматлар доираси кенгаймоқда. Эндиликда марказдан СТИР, жиноий жавобгарлик тўғрисидаги гувоҳномалар ва ҳоказоларни олиш мумкин. Бухоро ДХМда автомобиль рақамлари ва фуқароларнинг биометрик паспортини бериш хизмати синовдан ўтказилмоқда.