Ўзбекистон мобил интернет бўйича 108-ўринни эгаллади
Ўзбекистон Ookla компанияси томонидан тайёрланган Speedtest Global Index (2018 йил ноябрь маълумотлари) мамлакатларнинг интернет тезлиги бўйича янгиланган рейтингидаги позициясини бироз яхшилади, деб ёзади «Podrobno.uz».
Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича 123 та ўриндан 108-ўринни (юклаш тезлиги — 10,44 Мбит/с, тарқатиш — 4,64 Мбит/с) эгаллади. Республика октябрь ойида 110-ўринни (юклаш — 9,73 Мбит/с, тарқатиш — 4,54 Мбит/с) эгаллаган эди.
Мазкур кўрсаткич бўйича мамлакат Тожикистон (123-ўрин), Афғонистон (121) ва Ҳиндистонни (111) ортда қолдирди.
Қозоғистон рейтингда 18,23 Мбит/с юклаш тезлиги билан 80-ўрин, Россия — 77-ўрин (18,43 Мбит/с), Қирғизистон — 100-ўринни (13,05 Мбит/с) эгаллади.
Сим билан уланувчи интернет тезлиги бўйича Ўзбекистон октябрь ойидаги кўрсаткичдан бир поғона юқорилаб, 111-ўринни эгаллади (юклаш — 9,98 Мбит/с, тарқатиш — 9,74 Мбит/с).