Автомашинангизни ижарага бермоқчимисиз?
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i41167-Автомашинангизни_ижарага_бермоқчимисиз
Sputnikка кӯра  ҳукумат қарори билан Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб хабар қилди Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
декабр 17, 2018 16:53 Asia/Tashkent
  • Автомашинангизни ижарага бермоқчимисиз?

Sputnikка кӯра  ҳукумат қарори билан Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб хабар қилди Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали.

Мазкур низомга кўра, енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш шартномаси 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга ёзма тарзда тузилади.

Қисқа муддатли ижара шартномасини нотариал расмийлаштириш ҳамда ДЙҲХХ органларидан рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди.

Қисқа муддатли ижара шартномасида тарафлар, яъни ижарага берувчи юридик шахс, ижарага олувчи (ижарачи) эса жисмоний шахс бўлади.

Шартнома тузиш учун ижарага олувчи ижарага берувчига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

- паспорт;

- ҳайдовчилик гувоҳномаси;

- тиббий кўрикдан ўтганлик ҳақида маълумотнома;

- гаров депозити киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Қисқа муддатли ижара шартномасининг муддати тугагандан сўнг транспорт воситаси ижарага берувчи томонидан топшириш ва қабул қилиш далолатнома асосида қабул қилиб олинади.