Фаровонлик рейтингида Ўзбекистон 101 ўринда!
Ўзбекистон фаровонлик ва барқарор иқтисодий ривожланиш индексида 152 давлат орасидан 101-ўринни эгаллаган.
The Bostonn Consulting Group (BCG) га таяниб Кун.уз сайтигакўра, Россия рўйхатда 59-поғонани эгаллаган, Қозоғистон - 57-ўрин, Беларусь - 52-поғона, Туркия - 63, Украина - 67, Арманистон - 69, Озарбойжон - 71, Қирғизистон - 95 ва Тожикистон 108-ўриндан жой олди.
Рейтингда Норвегия етакчилик қилмоқда, кейинги поғоналардан Швейцария ва Исландия жой олди. Шунингдек, илк ўнликка Люксембург, Дания, Швеция, Сингапур, Финляндия, Австрия ҳамда Нидерландия кирган. Рўйхат охиридан Марказий Африка Республикаси, Чад, Яман, Гаити, Конго Демократик Республикаси, Судан, Нигерия, Мозамбик ва Покистон жой олди.