Гулнора Каримова иши Лондондаги Юқори Маҳкамада кӯриб чиқилади
(last modified Mon, 17 Dec 2018 15:39:17 GMT )
декабр 17, 2018 20:39 Asia/Tashkent
  • Гулнора Каримова иши Лондондаги Юқори Маҳкамада кӯриб чиқилади

Буюк Британиянинг Йирик қаллобликларга қарши кураш Бошқармаси (Serious Fraud Office) Лондондаги Юқори Маҳкамага Гулнора Каримова хамда Рустам Мадумаровга тегишли учта кўчмас мулкни мусодара қилиш ҳақидаги даъво аризасини киритган.

Британия Бош прокурорига бўйсунувчи идоранинг даъво қилишича, Ўзбекистон биринчи президентининг қамоқдаги қизи ва унинг фуқаровий эри Лондондаги мол-мулкларини коррупция йўли билан қўлга киритишган.

Ислом Каримов Би-би-си билан 2017 йилда қилган суҳбатида бу уйлар унинг онасига тегишли эканини рад қилган.

Йирик қаллобликларга қарши кураш Бошқармасининг даъво аризаси қондирилгани тақдирда, Британия ҳукумати мамлакат ҳудудидаги Каримова ҳамда Мадумаровга тегишли "бир қатор мол-мулклар"ни хатлаш ҳуқуқини қўлга киритади.

Президент Каримовнинг тўнғич қизи ва бир вақтлар унинг эҳтимолий меросхўри сифатида кўрилган Гулнора Каримованинг Ўзбекистон ва ташқарисидаги коррупцион схемаларга алоқадорлиги билан боғлиқ текширувлар 2014 йилдан буён давом этади.

Швейцария, Франция ва Қўшма Штатлар  Каримовага тегишли мол-мулк ва ҳисобларни аллақачон хатлаган ёки ҳибс қилган.