Ўзбекистон айрим фуқароларининг Грузияга кириши таъқиқланди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i41217-Ўзбекистон_айрим_фуқароларининг_Грузияга_кириши_таъқиқланди
Грузия Ички ишлар вазирлиги мингдан зиёд хорижий фуқаролар, шу жумладан айрим ўзбекистонликларнинг бу мамлакатга киришини таъқиқлаганлиги ҳақида хабар қилди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
декабр 18, 2018 17:15 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон айрим фуқароларининг Грузияга кириши таъқиқланди

Грузия Ички ишлар вазирлиги мингдан зиёд хорижий фуқаролар, шу жумладан айрим ўзбекистонликларнинг бу мамлакатга киришини таъқиқлаганлиги ҳақида хабар қилди.

ИРНА  тарқатган хабарга кўра, Грузия Ички ишлар вазирлиги  ўтган бир ой ичида Ўзбекистон, Ҳиндистон, Туркия, Озарбайжон республикаси, Россия, Туркманистон, Покистон, Арманистон ва Эрондан бўлган  1 минг 150 нафар кишини бу мамлакатга кириш ҳуқуқидан маҳрум қилди.

Хабарда қайси сабаблар билан ушбу мамлакталар айрим фуқароларининг Грузияга кириши ман этилгани хусусида ойдинлик киритилмаган.

Олдинроқ  Грузиянинг конституцион суди бу мамлакатдаги хорижий фуқароларга қишлоқ хўжалиги ерларини сотишни таъқиқлаганди.