Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш бўйича вазир ўринбосари тайинланди
декабр 19, 2018 19:53 Asia/Tashkent
Ўзбекистоннинг Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлиши масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирининг ўринбосари тайинланди, деб хабар қилди вазирлик матбуот-хизмати.
Хабарда айтилишича, Ўзбекистоннинг Жаҳон Савдо Ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиши масалалари бўйича Ташқи савдо вазирининг ўринбосари этиб Бадриддин Абидов тайинланган.
Абидов бунга қадар Ўзбекистоннинг Латвия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимини эгаллаган.
Ёрлиқ