Марғилон яшовчисининг хонадонида марихуанна сақланаётгани аниқланди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i41313-Марғилон_яшовчисининг_хонадонида_марихуанна_сақланаётгани_аниқланди
Фарғона вилояти божхона бошқармаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Марғилон шаҳрида ўтказган тадбир жараёнида хонадонлардан бирида марихуанна сақланаётгани аниқланди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
декабр 20, 2018 16:02 Asia/Tashkent
  • Марғилон яшовчисининг хонадонида марихуанна сақланаётгани аниқланди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Марғилон шаҳрида ўтказган тадбир жараёнида хонадонлардан бирида марихуанна сақланаётгани аниқланди.

Дарё сайтининг хабар қилишича, тадбир давомида фуқаро Р.Ё. хонадони текширувдан ўтказилди. Унда хонадоннинг турли қисмларига оч яшил рангли, ўткир ҳидли моддалар яширилганлиги аниқланди.

Экспертиза хулосаси билан топилган ашёвий далиллар 774 грамм марихуана ва 2 грамм кўкнори сомони эканлиги тасдиқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.