Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри мактабларида мажбурия обуна давом этмоқда
(last modified Fri, 21 Dec 2018 09:19:46 GMT )
декабр 21, 2018 14:19 Asia/Tashkent
  • Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри мактабларида мажбурия обуна давом этмоқда

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг охирги огоҳлантиришига қарамай Нурафшон шаҳри таълим масканларида мажбурий обуна давом этмоқда.

Дарё сайтининг хабар қилишича, «Мактабимиз раҳбарига обунага пул бериш ниятим йўқлигини тушунтира олмаяпман. Бизга маълум қилинишича, бугун, 21 декабрь куни обуна бўйича охирги «срок» қўйилган. Пул топширмаган мактаб раҳбарлари халқ таълими бўлимлари раҳбарлари томонидан »ўз хоҳиши билан ариза ёзишга« мажбурланиши кутилмоқда», - дейди мухбир билан интервьюда Нурафшон шаҳридаги таълим масканларининг бирида дарс берадиган ўқитувчи.

Ўқитувчининг сўзларига кўра, Халқ таълими бўлими мутасаддилари томонидан шаҳардаги мактабларда мажлислар ўтказилди. Ушбу мажлисларда асосий масала сифатида давлат тасарруфидаги маҳаллий нашрларга обуна бўлиш ўртага ташланган. Бу тадбирлар гўёки ихтиёрий деб таъкидланаётган бўлса-да, ўқитувчиларнинг деярли барчаси бунга рози эмас. Аммо ишидан айрилиб қолишдан қўрқиб, раҳбар талабига бўйсунаётганлари ҳам топилмоқда.

Хусусан, тўлов суммаси 150 минг сўмдан 300 минг сўмгача қабул қилинмоқда. Ҳозирга келиб ўқитувчиларнинг бир қисми ушбу тўловни мажбуран амалга ошириб ҳам бўлган.