Ўз танишининг 150 минг АҚШ долларини "еб кетган" қашқадарёлик ушланди
(last modified Sun, 23 Dec 2018 06:06:05 GMT )
декабр 23, 2018 11:06 Asia/Tashkent
  • Ўз танишининг 150 минг АҚШ долларини

Қаршилик З.Б. 2018 йил июнида Тошкентнинг Қорасув-1 даҳасида яшовчи таниши М.М.га Қашқадарёдан гўшт олиб келиб Тошкент шаҳрида сотиш бизнеси билан шуғулланишни таклиф қилган.

Ўзбекистон ИИВнинг хабар қилишича,  З.Б. бизнес таклифи баҳона М.М.дан 150 минг доллар миқдоридаги пулни алдов йўли билан олиб, ваъдасини бажармаган ва пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.

Жабрланувчи ушбу ҳолат юзасидан 7 ноябрь куни Мирзо Улуғбек туман ИИБга ариза берган, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. «Кўрилган чоралар натижасида З.Б. қўлга олинди. Тергов давом этмоқда», — дейилади ИИВ ахборотида.