3 эгизак Шавкат, Миромон ва Мирзиёнинг отасига Президент совғаси Cobalt топширилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i41517-3_эгизак_Шавкат_Миромон_ва_Мирзиёнинг_отасига_Президент_совғаси_cobalt_топширилди
Тошкент шаҳрида туғилган уч эгизак Шавкат, Миромон ва Мирзиёнинг ота-онасига Президент совғаси – Cobalt автомашинаси совға қилинди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар беради.
(last modified 2018-12-25T12:59:52+00:00 )
декабр 25, 2018 17:59 Asia/Tashkent
  • 3 эгизак Шавкат, Миромон ва Мирзиёнинг отасига Президент совғаси Cobalt топширилди
    3 эгизак Шавкат, Миромон ва Мирзиёнинг отасига Президент совғаси Cobalt топширилди

Тошкент шаҳрида туғилган уч эгизак Шавкат, Миромон ва Мирзиёнинг ота-онасига Президент совғаси – Cobalt автомашинаси совға қилинди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар беради.

Шунингдек, оилага Президент совғаси сифатида коляска ва турли совға саломлар етказилди.

Аввалроқ, 18 декабрда Тошкентда Руслан Қорёғдиев ва Моҳигул Шойиқуловалар оиласида уч эгизак ўғил фарзанд дунёга келгани ҳақида хабар берилган эди.

Чақалоқларнинг ота-онаси эгизакларга Президент Шавкат Миромонович Мирзиёев шарафига Шавкат, Миромон ва Мирзиё деб исм қўйди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда уч эгизакка Президент шарафига исм бериш ҳолати тўртинчи бор қайд этилмоқда.