Хоразмлик қиз ўз отасини ўлдирди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i41532-Хоразмлик_қиз_ўз_отасини_ўлдирди
Хоразмда қиз ўз отасини пичоқлаб ўлдиргани айтилади.
(last modified 2025-09-08T11:31:21+00:00 )
декабр 26, 2018 11:03 Asia/Tashkent
  • Хоразмлик қиз ўз отасини ўлдирди

Хоразмда қиз ўз отасини пичоқлаб ўлдиргани айтилади.

23 декабрь куни Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида яшовчи Д.М. уйида ўзаро жанжал туфайли отаси Б.Қ.га пичоқ билан жароҳат етказди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар қилишича, Натижада Б.Қ. касалхонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Д.М. қўлга олиниб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.