Самарқандда ис газидан заҳарланиб уч киши ҳалок бўлди
(last modified Sat, 29 Dec 2018 12:50:05 GMT )
декабр 29, 2018 17:50 Asia/Tashkent
  • Самарқанд
    Самарқанд

Кеча Самарқанд вилояти Ургут тумани Бойбўл МФЙ ҳудудида ис газидан заҳарланиш оқибатида уч нафар фуқаро вафот этган.

Ўзбекистон ФВВ матбуот хизматигакўра, ушбу бахтсиз ҳодиса ностандарт газ баллони ва иситиш мосламаси (горелкаси)дан фойдаланиш оқибатида юзага келган.

Мутахассисларнинг хулосасига кўра, қўлбола истиш мосламасининг дудбурони ҳамда ётоқхонада ҳаво алмашиш тизими ўрнатилган тартибда бўлмаганлиги сабабли, суюлтирилган газни ёниши натижасида ҳосил бўлган ис гази хона ичида тўпланган ва фуқаролар ўлимига сабаб бўлган.

«Ҳурматли юртдошлар, газ ва бошқа турдаги ёқилғида ишлайдиган иситиш печларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига амал қилинг. Ностандарт ва қўлбола иситиш печлари ҳамда газ баллонларидан фойдаланманг.

Ёрлиқ