Сурхондарёда фуқаро мастлик оқибатида ўз жиянини ўлдирди
(last modified Tue, 01 Jan 2019 11:50:01 GMT )
Январ 01, 2019 16:50 Asia/Tashkent
  • Сурхондарёда фуқаро мастлик оқибатида ўз жиянини ўлдирди

30 декабрь куни Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида яшовчи О.П. маст ҳолда уйида жияни А.Н. билан ўзаро жанжаллашиб, унинг баданининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.

Натижада А.Н. касалхонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, шу ерда вафот этган. О.П. эса қўлга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ёрлиқ