Январ 02, 2019 12:42 Asia/Tashkent
  • Фарғона водийси заправкаларида навбат йўқ, аммо газ нархи кўтарилди
    Фарғона водийси заправкаларида навбат йўқ, аммо газ нархи кўтарилди

Яна “заправка”да газ нархи кўтарилди. Фарғона водийси “заправка”ларида навбат йўқ, босим баланд, аммо...

Декабрь ойининг сўнгги кунида “Ўзтрансгаз” АЖ раиси Баҳодир Эшмуратов Андижон, Наманган ва Фарғона вилояти аҳолиси 2019 йилни иссиқ хонадонларда кутиб олиши ҳақида хушхабарни эълон қилди.

Дарҳақиқат, водийнинг уч вилоятида яшовчи аҳоли вакиллари табиий газ босими сезиларли даражада кўтарилганини билдирдилар.

Айниқса, автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчаларида босим кўтарилгани янада аниқроқ намоён бўлгани бор гап. Чунки, метан “заправка”лари атрофида навбатлар деярли йўқолган. Кечки соат 20да беркитилаётган шохобчалардан чеклов олиб ташланиб, энди масканлар узлуксиз фаолият юритмоқда.

Бироқ, “заправка”лар босим билан биргаликда газ нархини ҳам кўтариб олгани таажжубли ҳолат. Бу ҳақда водийнинг турли бурчакларидан мурожаатлар келиб тушмоқда. “Фарғона вилояти, Қува туманидаги газ “заправка”сида навбат йўқ. Лекин, нарх бирданига 400 сўмга ошганига ҳайрон бўлдик. Метан газ нархи 1900 сўмдан 2300 сўмга чиққан”, – дея ёзади қувалик ўқувчимиз. Худди шундай мурожаатлар Андижон вилоятидан ҳам келди.

Водийни айланиб, метан газ қуйиш шохобчаларида бўлдик. Андижон шаҳрига кираверишдаги халқ “стрелка” дея атовчи шохобчада метан газ нархи 2200 сўм экан.

Уйшин қишлоғидаги масканда эса 2100 сўмдан қуйилмоқда.

Наманган вилоятида фаолият юритаётган деярли барча метан “заправка”ларида нарх барқарор 1900 сўм. Бунга Уйчи туманидаги шохобчада ҳам гувоҳ бўлдик. Наманган шаҳри атрофидаги “заправка”ларда ҳам бир хил 1900 сўмлик нарх сақланиб қолибди.

Ёрлиқ