Раҳимберди Раҳмонов Тошкент бош имоми этиб тайинланди
(last modified Fri, 04 Jan 2019 11:42:18 GMT )
Январ 04, 2019 16:42 Asia/Tashkent
  • Раҳимберди Раҳмонов Тошкент бош имоми этиб тайинланди
    Раҳимберди Раҳмонов Тошкент бош имоми этиб тайинланди

 Раҳимберди домла Раҳмонов Тошкент шаҳар бош имоми этиб тайинланди, деб хабар қилди Мусулмонлар идораси матбуот-хизмати.

"Минор" жоме масжидидаги 4 январь кунги жума намозида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов намозхонларга янги бош имом-хатибни таништирди.

"Бугун, 4 январь куни Тошкент шаҳридаги “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди имом-хатиби Раҳимберди домла Раҳмонов Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳридаги вакили, шаҳар бош имоми ва Юнусобод тумани “Минор” жоме масжиди имом-хатиби вазифаларига тайинланди", - дейилади хабарда.

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган "Минор" жоме масжидидаги 4 январь кунги жума намозида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим домла Иномов намозхонларга янги бош имом-хатибни таништирди.