Яна 45 давлат фуқаролари Ўзбекистонга визасиз кириши мумкин
(last modified Sat, 05 Jan 2019 15:20:32 GMT )
Январ 05, 2019 20:20 Asia/Tashkent
  • Яна 45 давлат фуқаролари Ўзбекистонга визасиз кириши мумкин
    Яна 45 давлат фуқаролари Ўзбекистонга визасиз кириши мумкин

2019 йилнинг 1 февралидан 45 давлат фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз режим жорий қилинади

Кун уз мухбири Президентнинг «Ўзбекистонда туризмни тезкор ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига асосланиб, шу ҳақида хабар берди.

Ҳужжатга кўра, жорий йилнинг 1 февралидан эътиборан қуйидаги мамлакатлар фуқаролари Ўзбекистонга 30 кунгача бўлган муддатга визасиз режим асосида ташриф буюриши мумкин бўлади.

Бундан аввалроқ Германия фуқаролари учун визасиз режим жорий қилингани ҳақида хабар берилган эди.