Меҳмонхоналарда фуқароларга пропискасидан қатъи назар хизмат кўрсатилади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i41951-Меҳмонхоналарда_фуқароларга_пропискасидан_қатъи_назар_хизмат_кўрсатилади
Ўзбекистонда «жисмоний шахсларнинг яшаш жойи (пропискаси), фуқаролиги, қариндошлик ёки никоҳ муносабатларидан, шунингдек, шахсий ҳаёт ҳуқуқини чеклайдиган бошқа омиллардан қатъи назар, меҳмонхонага келган мижозларга меҳмонхона хизматлари тақдим этилиши керак». 
(last modified 2021-09-20T14:57:20+00:00 )
Январ 06, 2019 13:06 Asia/Tashkent
  • Меҳмонхоналарда фуқароларга пропискасидан қатъи назар хизмат кўрсатилади
    Меҳмонхоналарда фуқароларга пропискасидан қатъи назар хизмат кўрсатилади

Ўзбекистонда «жисмоний шахсларнинг яшаш жойи (пропискаси), фуқаролиги, қариндошлик ёки никоҳ муносабатларидан, шунингдек, шахсий ҳаёт ҳуқуқини чеклайдиган бошқа омиллардан қатъи назар, меҳмонхонага келган мижозларга меҳмонхона хизматлари тақдим этилиши керак». 

Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг «Туризмни тезкор ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида кўзда тутилган.

Ҳужжатда қайд этилишича, юқоридаги чекловлар қонунчиликка зиддир. 

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида 2019-2025 йилларда Туризмни ривожлантириш концепцияси ва чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.