Солиқ амнистияси 1 июлга қадар давом этади
Қатъий белгиланган солиқ ва ушбу қарздорлик учун ҳисобланган пенялар бўйича қарздорликни, шунингдек, молиявий жарималар ва суд харажатлари бўйича ҳисобланган қарздорликни ҳисобдан чиқариш - солиқ амнистияси яна давом эттирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги фармони билан қўлланилган молиявий жарима суммаларини тўлаб бериш имкониятига эга бўлмаган ва натижада фаолиятини тўхтатиб қўйган 15,5 мингдан ортиқ фуқароларнинг 535,7 млрд.сўмлик йиллар давомида бўйнида юк бўлиб келган қарздорликлари ҳисобдан чиқариб ташланди. Уларни фаолияти тикланди.
Мазкур Фармонга киритилган ўзгартиришга мувофиқ, ушбу тадбирлар 2019 йил 1 июлга қадар давом эттириладиган бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномасида фуқаролар солиқдан қочиш эмас, уни вақтида тўлашдан манфаатдор бўлиш кераклиги қайд этилган эди.