Ўзбекистонда 1561 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i41978-Ўзбекистонда_1561_нафар_мансабдор_шахс_жиноий_жавобгарликка_тортилган
Ўзбекистон Республикасида ўтган йилда 1561 нафар турли тоифадаги мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган.
(last modified 2019-01-07T05:38:49+00:00 )
Январ 07, 2019 10:38 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда  1561 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган

Ўзбекистон Республикасида ўтган йилда 1561 нафар турли тоифадаги мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

Ўзбекистонда жиноий жавобгарликка тортилганлардан аксариятини — 580 нафар хўжалик юритувчи субъект раҳбарлари, 257 нафари — таълим соҳаси, 83 нафари — соғлиқни сақлаш тизими, қолган қисмини бошқа соҳа вакиллари ташкил қилади.

Жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 39 нафари республика, қолганлари вилоят туман-шаҳар миқёсидаги вазирликлар, идоралар ҳамда корхона ва ташкилотларда ишлаб келган.

Жиноий жавобгарликка тортилган бу ходимларнинг 821 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, 138 нафари пора олиш ва бериш, қолганлари эса бошқа мансабдорлик жиноятлари учун жавобгар бўлган.