Январ 07, 2019 10:52 Asia/Tashkent
  • Магнитогорскда 8 кишини қутқарган ўзбекистонлик

Ўтган йилнинг сўнгги кунида мудҳиш фожиа содир бўлди. Магнитогорск шаҳрининг Карл Маркс кўчасида маиший газ портлаши оқибатида ўн қаватли уйнинг подъездларидан бири қулаб тушди. Кейинчалик маълум бўлишича, бу ҳолат 39 кишининг умрига зомин бўлди.

Магнитогорскда юз берган воқеа жойига қутқарувчилардан олдин ўзбекистонлик Оламафруз Абдуллаев етиб келди. У яқин атрофдаги уйлардан бирида истиқомат қилади.

Йигит саккиз кишига вайроналар остидан чиқишга ёрдам берди. ФВВ ходимларига кўмаклашди - вайроналарни тозалади, ёнғинни ўчиришга ёрдам берди.

Ўзбекистонлик йигит ўзини қаҳрамон деб ҳисобламайди.

“Бу ҳолатдан кейин ўзимни юлдуз деб ҳисобламайман. Мусулмонлар очиқ кўнгил, бағрикенг, бошқа одамларга ёрдам беришга ҳаракат қилишади”, - деди Оламафруз.

 

 

Ёрлиқ