Хушхабар! Президент мамлакатдан чиқиб кетган мутахассислар рўйхатини тузишни буюрди
Вазирликлар ва идоралар бир ой ичида чет элда яшайдиган ўзбекистонлик етакчи мутахассислар рўйхатини тузиши керак. Уларнинг салоҳиятидан Ўзбекистонда ислоҳотларни амалга оширишда фойдаланиш режалаштирилган. Бу ҳақида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг янги қарорида айтиб ўтилган.
“Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Жамғармага:
мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни амалга оширишга етакчи хорижий экспертлар, шу жумладан, чет элда яшайдиган ватандошларни жалб этиш ҳамда уларнинг салоҳиятидан фойдаланиш масалаларини ишлаб чиқиш учун иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари бўйича талаб этиладиган мутахассисликлар рўйхатини;
илгари тегишли вазирликлар ва идораларнинг марказий аппаратлари ва таркибий бўлинмаларида ишлаган, ҳозирда чет элга чиқиб кетган юқори малакали мутахассислар рўйхатини киритсин”, - дейилган қарор матнида.
Ундан ташқари Ўзбекистон президентининг янги қарорида ОАВлар томонидан Республикада амалга оширилаётган барча ислоҳотларни кенг ёритиб бориш тавсия этилган.
Президент бу мавзудаги қарори жорий йилнинг 4 январида эълон қилинган.
- Шошилинч хабар! Ӯзбекистонга қайтган Мамаёқуб Ҳамроев қамоққа олинди
- Собиқ ватандошларга нега Ӯзбекистонга кириш визаси берилмаяпти?