Россия Давлат думаси раиси Ўзбекистонга ташриф буюрмоқчи
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i42070-Россия_Давлат_думаси_раиси_Ўзбекистонга_ташриф_буюрмоқчи
Россия Федерацияси Давлат думасининг раиси Вячеслав Володин Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштираётгани айтилади.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
Январ 09, 2019 11:20 Asia/Tashkent
  • Россия Давлат думаси раиси Ўзбекистонга ташриф буюрмоқчи

Россия Федерацияси Давлат думасининг раиси Вячеслав Володин Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштираётгани айтилади.

«Бу икки мамлакат ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги навбатдаги қадам ҳисобланади», — деди россиялик дипломат.

Унинг сўзларига қараганда, Сенат раиси Ниғматулла Йўлдошевнинг ўтган йилнинг ноябрь ойида Москвага ташрифи, иккала парламент юқори палаталари ўртасида янги келишувнинг имзоланиши, МДҲ парламентлараро ассамблеясидаги иштироки — буларнинг барчаси икки мамлакат парламентлараро алоқаларидаги ютуқлардан далолат беради.