Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташриф буюрди
(last modified Fri, 11 Jan 2019 10:56:27 GMT )
Январ 11, 2019 15:56 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташриф буюрди
    Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 11 январь куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, давлат раҳбари вилоятда қурилаётган уй-жойлар, илмий ва маданий объектлар, иқтисодий лойиҳалар билан танишади. 

Тушдан кейин Самарқанд шаҳрида фаоллар иштирокида йиғилиш ўтказилади, дейилади хабарда.

Йиғилишда вилоят ҳокимини тайинлаш масаласи ҳам кўрилиши кутилмоқда.

Маълумот учун, 2018 йилнинг июлидан буён Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи ҳисобланади.

Ёрлиқ