Ўзбекистонда генералларнинг унвони яна кўтарилди. Генерал-полковник унвони берилди
(last modified Tue, 15 Jan 2019 05:59:22 GMT )
Январ 15, 2019 10:59 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда генералларнинг унвони яна кўтарилди. Генерал-полковник унвони берилди
    Ўзбекистонда генералларнинг унвони яна кўтарилди. Генерал-полковник унвони берилди

Ўзбекистон президенти фармонига биноан Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондони Баҳодир Тошматов, Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ҳамда президент маслаҳатчиси, Фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Турсунхон Худойбергеновга турли даражадаги генераллик унвонлари берилди.

Хусусан, Миллий гвардия бошлиғи Баҳодир Тошматов Ўзбекистонда даражаси жиҳатидан иккинчи ўринда турадиган (армия генерали унвонидан кейин) генерал-полковник ҳарбий унвони билан тақдирланган. У Ўзбекистоннинг янги тарихида бундай даражадаги унвонни олган еттинчи киши бўлди.

Миллий гвардия бошлиғи Баҳодир Тошматов 

Ички ишлар вазири Пўлат Раззоқович Бобожоновга ва президент маслаҳатчиси Турсунхон Худойбергеновга генерал-лейтенант унвони берилган.

Ички ишлар вазири Пўлат Раззоқович Бобожонов 
Президент маслаҳатчиси Турсунхон Худойбергенов 

Бундан аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири Абдусалом Азизовга генерал-лейтенант унвони берилгани хабар қилинганди.