Ўзбекистон ва Германия ўртасида 4 миллиард долларлик келишув имзоланди
(last modified Tue, 15 Jan 2019 12:18:17 GMT )
Январ 15, 2019 17:18 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Германия
    Ўзбекистон ва Германия

Ўзбекистон—Германия ишбилармонлари бизнес-форуми доирасида қиймати 4 миллиард доллардан ортиқ лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишув имзоланди.

Ўзбекистон-Германия ўртасида имзоланган келишув, нефть-газ, нефть-кимё, энергетика, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, меҳмонхона қурилиши, инвестицион-технологик, банк-молия соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришни кўзда тутади.

Шунингдек, бизнес доиралар вакиллари учун қулай мулоқот майдонига айланган анжуманда Германиянинг Deutsche Bank, Commerzbank, Ландесбанк, KfW, AKA Bank каби банклари билан Ўзбекистон тижорат банклари ўртасида мамлакатдаги лойиҳаларни молиялаштириш учун кредит маблағлари ажратиш бўйича келишувларга эришилди.

Форум доирасида, шунингдек, ЕТТБ билан умумий қиймати 516 миллион долларлик келишув имзоланди.