Ўзбекистон енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни кескин оширди
(last modified Wed, 16 Jan 2019 05:50:09 GMT )
Январ 16, 2019 10:50 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни кескин оширди
    Ўзбекистон енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни кескин оширди

2018 йил январь-декабрь ойларида Ўзбекистон 213,28 минг дона енгил автомобиль ишлаб чиқарди, бу 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 57,4%га кўпдир.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳисобот даврида юк автомобиллари ишлаб чиқариш 12 фоизга ошган - 4,23 мингта донагача.

2018 йил январь-декабрь ойларида республикада 949 дона автобус ишлаб чиқарилди, бу 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 10,2 фоизга кам.

2018 йил январь-декабрь ойларида Ўзбекистонда автомобиль двигателлари ишлаб чиқарилиши 158,75 мингта донани ташкил қилди, 2017 йил январь-декабрига нисбатан ўсиш 73,3%ни ташкил этди.

2018 йил январь-декабрь ойларида тракторлар ишлаб чиқариш ҳажми 3,39 мингта донани ташкил қилди, бу 2017 йилнинг шу даври билан таққослаганда 3,4 баравар кўп.