Россияга қайси паспорт билан чиқилади?
(last modified Sun, 20 Jan 2019 07:43:33 GMT )
Январ 20, 2019 12:43 Asia/Tashkent
  • Россияга қайси паспорт билан чиқилади?

МДҲга аъзо давлатлар: Россия, Қозоғистон, Украина, Грузия, Беларусь, Арманистон, Озарбайжон, Қирғизистонга амалдаги биометрик паспорт билан чиқилади

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати Россияга загранпаспорт билан қачондан чиқилиши тўғрисидаги саволга жавоб берди.

"Хорижга чиқиш паспорти билан чет элга 2021 йилдан бошлаб қатъий чиқиш йўлга қўйилади", - деб аниқлик киритди ИИББ ходими.

Шунингдек, айни вақтда муддати ўтмаган стикер(ОВИР печати)га эга шахслар ҳам чет элга биометрик паспорт билан чиқишлари мумкин.

МДҲга аъзо давлатлар: Россия, Қозоғистон, Украина, Грузия, Беларусь, Арманистон, Озарбайжон, Қирғизистонга амалдаги биометрик паспорт билан чиқилади.

 

Ёрлиқ