Ўзбекистон Ҳиндистонга уран экспорт этади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i42482-Ўзбекистон_Ҳиндистонга_уран_экспорт_этади
Ҳиндистон атом реакторларини қувватлантириш мақсадида уран ресурсига бой Марказий Осиё давлатидан хом-ашёни сотиб олишга қарор қилди.
(last modified 2019-01-21T06:13:48+00:00 )
Январ 20, 2019 16:35 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Ҳиндистонга уран экспорт этади

Ҳиндистон атом реакторларини қувватлантириш мақсадида уран ресурсига бой Марказий Осиё давлатидан хом-ашёни сотиб олишга қарор қилди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга ташрифи давомида савдо шартномаси имзоланган. Қозоғистондан сўнг, Ўзбекистон уран хом-ашёсини Ҳиндистонга етказиб берувчи иккинчи Марказий Осиё давлатига айланди. 

2016 йилдан Ўзбекистон Президенти лавозимига киришган Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга уран етказиб бериш бўйича музокараларни 2017 йилда бошлаганди. 2018 йил октябрдан буён иккинчи марта учрашаётган давлат раҳбарлари, ваниҳоят, савдо шартномасини имзолади.