Самарқандда алиментдан қарздорлиги 55 миллион сўмга етган ота қамалди
(last modified Thu, 24 Jan 2019 12:08:06 GMT )
Январ 24, 2019 17:08 Asia/Tashkent
  • Самарқандда алиментдан қарздорлиги 55 миллион сўмга етган ота қамалди

Фуқаролик ишлари бўйича Каттақрғон туманлараро судининг 2010 йил 13 январдаги суд буйруғига асосан Ш.Н. икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун Ф.С. фойдасига алимент ундириш белгиланган эди.

Бироқ Ш.Н. ижро ҳужжати чиққан кундан буён алимент пулларини тўламаганлиги оқибатида 2019 йил 21 январь ҳолатига кўра 55 105 296 сўм қарздорлик келиб чиққан.

Мажбурий ижро бюроси Пахтачи туман бўлими давлат ижрочиси С.Исаковнинг «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаевга маълум қилишича, туман Маъмурий судининг 21 январь кунги қарори асосида Мамурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47/4-моддасига асосан Ш.Н.га 15 сутка қамоқ жазоси тайинланган.