Ўзбекистон саёҳат қилиш учун энг хавфсиз бўлган давлатлардан бири
Январ 24, 2019 17:15 Asia/Tashkent
Саёҳатчилар учун мўжалланган Wegoplace интернет хизмати мутахассислари Solo Travel Safety Report 2019 ҳисоботи натижалари бўйича энг хавфсиз бўлган давлатлар рўйхатини эълон этган.
Рейтинг маълумотларига кўра, саёҳат учун энг хавфсиз давлат сифатида Сингапур кўрсатилган. Ундан кейинги қаторлардан Норвегия, Исландия ва Финляндия жой олган. Бешинчи поғонада Ўзбекистон кўрсатилган.
Шунингдек, мутахассислар Гонконг, Швейцария, Канада, Индонезия ва Данияда ҳам саёҳат қилиш хавфсиз эканлигини таъкидлашган.
Шу билан бирга, экспертлар энг хавфли давлатлар рўйхатини ҳам тузган. Уларнинг ичида дастлабки қаторларни Венесуэла, Афғонистон ва Жанубий Судан эгаллаган.
Ёрлиқ