Евроиттифоқ Ўзбекистоннинг ЖСТга киришини қўллаб-қувватлаш учун 5 млн евро ажратади
(last modified Tue, 29 Jan 2019 05:41:52 GMT )
Январ 29, 2019 10:41 Asia/Tashkent
  • Евроиттифоқ Ўзбекистоннинг ЖСТга киришини қўллаб-қувватлаш учун 5 млн евро ажратади
    Евроиттифоқ Ўзбекистоннинг ЖСТга киришини қўллаб-қувватлаш учун 5 млн евро ажратади

Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг Бутунжаҳон савдо ташкилотига киришини қўллаб-қувватлаш лойиҳаси учун 5 миллион евро ажратади.

Бу ҳақда тузилманинг мамлакатдаги делегацияси раҳбари Эдуардс Стипрайс маълум қилди, дея хабар беради Spot.

Лойиҳа БМТ Халқаро савдо маркази ҳамда Бутунжаҳон савдо ташкилоти томонидан амалга оширилади.

Евроиттифоқнинг лойиҳаларни тасдиқлаш жараёни маълум вақт талаб қилишини инобатга олиб, Халқаро савдо маркази буни кутиб ўтирмай тез орада лойиҳани амалга оширишга киришади.