Қирғизистондаги ЙТҲда 5 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
(last modified Tue, 29 Jan 2019 11:20:34 GMT )
Январ 29, 2019 16:20 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон
    Қирғизистон

Қирғизистоннинг Баткен вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди

Хабарда ёзилишича, 2019 йил 28 январь куни соат 21:00ларда Қирғизистон Республикаси Баткен тумани ҳудудидан ўтувчи “Ўш-Баткен-Исфана” автомобиль йўлининг 207-км.да ҳаракатланиб кетаётган “Нексия” русумли автомобиль қарама-қарши йўлдан келаётган Қирғизистон Республикасининг “Mersedes-Sprinter” русумли фургон автомобили билан тўқнашиб кетган.

ЙТҲ натижасида “Нексия” автомобили ҳайдовчиси ҳамда унинг тўрт нафар йўловчиси (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари) воқеа жойида ҳалок бўлган.

Шунингдек, вафот этган фуқароларнинг жасадлари Баткен туман шифохонаси моргига олиб борилгани қайд этилган.