Гулнора Каримованинг қизи холаси билан муносабатларини маълум қилди
(last modified Wed, 30 Jan 2019 07:06:48 GMT )
Январ 30, 2019 12:06 Asia/Tashkent
  • Гулнора Каримованинг қизи холаси билан муносабатларини маълум қилди
    Гулнора Каримованинг қизи холаси билан муносабатларини маълум қилди

Гулнора Каримованинг қизи Каримовлар оиласида туғилиш масъулияти ва холаси билан муносабатларини маълум қилди

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг набираси, Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова Instagram’даги саҳифасида Каримовлар оиласининг фарзанди бўлиш маъсулияти ҳақида ёзиб қолдирган.

Имон Каримова фолловерларининг бири Каримовлар оиласида туғилишнинг минус ва плюслари қандайлиги сўралган. Унга жавобан қиз, буни танлаш имкони йўқлигини, бариси ташқаридан кўринганчалик эмаслигини маълум қилган.

«Бу ҳар бир оиладагидек гап, ҳаётда жаранглаш учун ҳаракат қилиш керак, кимдир бўлиб етишмоқ учун, айниқса атрофдагилар нигоҳида», – деб ёзган.

Бундан ташқари Имон холаси Лола Тиллаева-Каримова билан муносабатлари ҳақидаги саволга жавобан «Ҳамма одам ўзини виждонига қараб яшайди. Ҳамма нарсани вақт кўрсатади», – деб ёзган.