Ўзбекистон бозорларидаги нархлар тўғрисида маълумот берилди
(last modified Thu, 31 Jan 2019 05:49:28 GMT )
Январ 31, 2019 10:49 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон бозорларидаги нархлар тўғрисида маълумот берилди
    Ўзбекистон бозорларидаги нархлар тўғрисида маълумот берилди

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудий деҳқон бозорларида алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларнинг минимал-максимал нархлари тўғрисида маълумот берди (2019 йил 29 январь ҳолатига 1 кг. сўмда).

Қайд этилишича, мол гўштининг энг қиммати Тошкент шаҳридаги «Миробод деҳқон бозори»да - 55 минг сўм. Энг арзони Нукус («Нукус деҳқон бозори») ва Тошкентда («Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори») - бир килограмми 28 минг сўм. 

Қўй гўштининг энг қиммати Тошкентдаги «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Эски жўва деҳқон бозори»да (45 минг сўм). Энг арзони Тошкент шаҳридаги «Фарҳод деҳқон бозори»да (28 минг сўм).

Картошканинг энг қиммати Тошкент шаҳридаги «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (4000 сўм). Энг арзони Тошкентдаги «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (1200 сўм).

Пиёзнинг энг қиммати Тошкент шаҳридаги «Олой деҳқон бозори»да (2000 сўм). Энг арзони Тошкентдаги «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори», «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (500 сўм).

Сабзининг энг қиммати Тошкент шаҳридаги «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (3000 сўм). Энг арзони Андижон шаҳридаги «Янгибозор деҳқон бозори», «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори» ва Наманган шаҳридаги «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори»да (1000 сўм).

Тухумнинг энг қиммати (10 дона) Тошкент шаҳридаги «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори» ҳамда «Эски жўва деҳқон бозори»да (6000 сўм). Энг арзони Тошкентдаги «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (3000 сўм).

Гуручнинг энг қиммати Тошкентдаги «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (17 000 сўм). Энг арзони Тошкент шаҳридаги «Эски жўва деҳқон бозори», Нукус шаҳридаги «Нукус деҳқон бозори», Андижон шаҳридаги «Янгибозор деҳқон бозори», «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Жиззах шаҳридаги «Эски шаҳар деҳқон бозори», «Жиззах марказий деҳқон бозори», Гулистон шаҳридаги «Гулистон деҳқон бозори», Тошкентдаги «Эски жўва деҳқон бозори»да (5000 сўм).

Ўсимлик ёғининг энг қиммати Жиззах шаҳридаги «Эски шаҳар деҳқон бозори», «Жиззах марказий деҳқон бозори»да (13 000 сўм). Энг арзони Андижон шаҳридаги «Янгибозор деҳқон бозори»да (8000 сўм).

Шакарнинг энг қиммати Термиз шаҳридаги «Термиз шаҳар деҳқон озиқ-овқат бозори», «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори»да (6000 сўм). Энг арзони Тошкент шаҳридаги «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (4500 сўм).

Айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал истеъмол нархлари маълумотлари танланма статистик кузатув тамойилларига асосан олинган.