Даҳшат! Андижонда беш яшар қизчани зўрламоқчи бўлган шахс уни бўғиб ўлдирди
(last modified Thu, 31 Jan 2019 13:40:54 GMT )
Январ 31, 2019 18:40 Asia/Tashkent
  • Даҳшат! Андижонда беш яшар қизчани зўрламоқчи бўлган шахс уни  бўғиб ўлдирди

Андижон вилоят, Пахтаобод туманидаги Озод маҳалласида 5 яшар қизчани унинг 30 яшар қўшниси 28 январь куни аввал зўрлаб, кейин бўғиб ўлдирган.

Воқеа юз берган маҳалладан олинган бу хабарни тасдиқлаган Пахтаобод туман ички ишлар бўлими мулозимига кўра, қизнинг жасади 30 январь куни қотилликда гумон қилинаётган шахснинг ҳовлисида кўмиб қўйилган ҳолда топилган.

Ички ишлар бўлими мулозимининг билдиришича, қотилликда гумон қилинаётган шахс қамоққа олинган.

Воқеа гувоҳларидан бирининг айтишича, қизча 28 январь, душанба куни кечқурун йўқолиб қолганидан сўнг, милиция уни қидиришга тушган:

“Қизчанинг битта калиши қўшнисининг дарвозаси ёнига тушиб қолган экан. Милиция исковуч ит олиб келди, ўша ҳидлаб қизчани ҳовлига кўмилган жойидан топди. Очиб кўришса, ҳақиқатан ҳам қизча кўмилган экан. Қўшни йигитни дарҳол қамоққа олишди”, деди воқеа гувоҳларидан бири.

Унинг айтишича, қўшни йигитнинг хотини, икки фарзанди бўлган:

“Бу бола уйидан дўкон очиб олган эди. Ўша куни хотини ва икки боласи онасининг уйига меҳмонга кетишган. Беш яшар қизчанинг аяси эса ночда, дежурда бўлган. Бу қизча ўша дўкончи боланинг қизчаси билан ҳар куни ўйнайди экан. Душанба куни кечқурун у қизча ўртоқларим билан ўйнайман деб яна чиққан. Иплос бола, кейин у қизчанинг номусига тажовуз қилган. Қизча ҳушидан кетган. Кейин бола қўрқиб кетиб, қизчани бўғиб ўлдиргану ҳовлисига кўмиб қўйган”, деди қишлоқликлардан яна бири.

Айни пайтда, Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматига кӯра қотилликда гумонланган шахс қизчани зўрламоқчи бўлганида қизча қаттиқ бақирган ва қотил қизчани ўзининг шарфига бўғиб ўлдирган: