феврал 01, 2019 21:14 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон делегацияси Афғонистон бўйича халқаро алоқа гуруҳининг мажлисида иштирок этди

Кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги делегация Афғонистон бўйича халқаро алоқа гуруҳининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.

Халқаро алоқалар гуруҳи 2009 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг мақсади Афғонистондаги инқирознинг ҳозирги ҳолати ва ҳал этиш истиқболларини муҳокама қилиш, шунингдек, Афғонистондаги мустаҳкам ва узоқ муддатли тинчлик ва барқарорликка эришиш ҳисобланади.

Ушбу тадбирда 60 дан зиёд мамлакат, жумладан АҚШ, Россия, Хитой, Германия, Буюк Британия, Франция, Туркия, МДҲ давлатлари, БМТ, Европа Иттифоқи, НАТО, Осиё тараққиёт банки, Ислом ҳамкорлик ташкилоти вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон делегацияси раҳбарининг нутқида тинч сиёсий жараёнларга кўмаклашиш, шунингдек қўшни Афғонистон миллий иқтисодиётини тиклашда амалий ёрдам бериш ва Афғонистон томони билан кенг кўламли инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган Ўзбекистон раҳбариятининг саъй-ҳаракатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир иштирокчиларга фақат афғонлар ва Афғонистон халқи раҳбарлигида мамлакатни тинч йўл билан қайта тиклаш жараёнини амалга ошириш кераклиги тўғрисидаги Ўзбекистоннинг қатъий мавқейи маълум қилинди.

Ёрлиқ