Афғонистондаги зилзила Ўзбекистон шаҳарларида сезилди
феврал 03, 2019 11:36 Asia/Tashkent
Афғонистон ҳудудида 2 февраль, шанба куни Тошкент вақти билан 17:04 да зилзила юз берди.
Зилзила маркази Тошкентдан 453 километр жанубда жойлашган.
Эпицентрда зилзила кучи 5,4 магнитудани ташкил этган; зилзила ўчоғи 100 километр чуқурликда экани айтилмоқда. Ўзбекистон шаҳарларида ерости силкинишлари кучи 2 баллдан ошмаган.
Хусусан, Тошкент, Наманган, Андижон, Гулистон, Фарғона, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Термиз, Қарши, Навоий шаҳарларида ерости силкинишлари кучи 2 баллни ташкил этган.
Ёрлиқ