Ўзбекистон поездлари дунёнинг энг тезюрар поездлари рейтингидан жой олди
Ўзбекистон энг тезюрар поездларга эга бўлган мамлакатлар рейтингидан ўрин олди, деб хабар қилмоқда Sputnik GoEuro нашрига таяниб.
Хабарда айтилишига кўра, Global High-Speed Train рейтингида Ўзбекистон Норвегия, АҚШ, Финляндиядан ҳам олдинга ўтиб 17-қатордан жой олди.
Рейтингни тузишда поездларнинг энг катта тезлиги, операцион тезлиги, мамлакатнинг темир йўллар тармоғи узунлиги ҳамда аҳолининг 1 км йўлга қиладиган харажати каби кўрсаткичлар ҳисобга олинган.
Рейтингнинг энг юқори қаторидан Япония, Жанубий Корея ва Хитой ўрин олган. Россия 15-қаторда жойлашган.
Нашрда ёзилишига кўра Ўзбекистон поездларининг энг катта тезлиги 255 км/соатни ташкил қилади. Операцион тезлик эса 250 км/соатни ташкил қилади. Ўзбекистон темирйўл инфратузилмасида тезюрар поездлар улуши 8,21 %ни ташкил қилади.