Очилбой Раматов лавозимини сақлаб қолди ва унга янги вазирлик раҳбарлиги топширилди
(last modified Mon, 04 Feb 2019 12:58:29 GMT )
феврал 04, 2019 17:58 Asia/Tashkent
  • Очилбой Раматов лавозимини сақлаб қолди ва унга янги вазирлик раҳбарлиги топширилди
    Очилбой Раматов лавозимини сақлаб қолди ва унга янги вазирлик раҳбарлиги топширилди

Ўзбекистон президенти фармони билан Очилбой Жуманиёзович Раматов бош вазирнинг биринчи ўринбосари - Транспорт вазири лавозимига тайинланди. 

Очилбой Раматов 2016 йилнинг декабрида - Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплексининг раҳбари сифатида бош вазир ўринбосарига айланганди.

Энди у янги тузилажак Транспорт вазирлигига раҳбарлик қилади. Янги вазирлик республиканинг транспорт соҳаси (темир йўл, ҳаво, автомобил транспорти ва метрополитен) бошқарувини марказлаштиради.

Маълумот учун, айни вақтда, ҳукуматнинг янгиланган таркибида бош вазирнинг биринчи ўринбосаридан ташқари яна 4 нафар ўринбосари мавжуд. 

2017 йилнинг ноябридан буён Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Молия вазири - Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари комплексининг раҳбари бўлган Жамшид Анварович Қўчқоров энди Бош вазир ўринбосари – молия вазири бўлган.

2018 йилнинг майидан буён Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари комплексининг раҳбари бўлган Азиз Абдуқаҳарович Абдуҳакимов ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича бош вазир ўринбосари бўлган.

2016 йилнинг декабридан буён Бош вазир ўринбосари -Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида ишлаб келаётган Танзила Камаловна Норбоева ўз лавозимини сақлаб қолган.

Элёр Ғаниев 2019 йилнинг 28 январида бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди. У ҳукуматда бош вазирнинг собиқ ўринбосари — Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплексининг собиқ раҳбари Суҳроб Холмуродов ўрнини эгаллади.

Ёрлиқ