АҚШ Геология хизмати делегацияси Ўзбекистонга келади
4—7 февраль кунлари АҚШ Геология хизмати делегациясини Тошкентга сафар қилиши кутилмоқда.
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси томонидан видеоконференция шаклида Геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан Қўшма Штатлар Геология хизмати ўртасида музокаралар ташкилланди.
Томонлар ер ости бойликларини геологик ўрганиш борасида ҳамкорлик истиқболлари, гидроминерал захираларни ошириш бўйича вазифаларни бажариш, қўшма илмий тадқиқотларни уюштириш масалаларини муҳокама қилди.
Музокаралар якуни бўйича томонлар жорий йил 4—7 февраль кунлари Геология хизмати делегациясининг Тошкентга ташрифини ташкиллаш юзасидан келишувга эришди. Ташрифнинг кун тартиби ва дастури кўриб чиқилди.
-
Ўзбекистон мудофаа вазири ва АҚШ қўмондонлиги Марказий Осиёдаги хавфсизликни муҳокама қилишди
-
АҚШ разведкаси: Ўзбекистон радикал оқимларга нисбатан заифдир