Ўзбекистон Афғонистонга ҳам автомобиль экспорт қила бошлайди
(last modified Wed, 06 Feb 2019 05:31:47 GMT )
феврал 06, 2019 10:31 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Афғонистонга ҳам автомобиль экспорт қила бошлайди

5 февраль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Автомобиль саноати: кечаги кун ва истиқболлар» мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда «Ўзавтосаноат» АЖ ва GM Uzbekistan вакиллари иштирок этди

Қайд этилишича, сўнгги йилларда иқтисодиётнинг барқарор ўсиши прогноз қилинмоқда. Бу эса 2030 йилга бориб ҳар 1000 кишига 144 та автомобиль тўгри келишини кўрсатмоқда.  Маълумот учун, ҳозирги вақтда ушбу кўрсаткич 1000 кишига 78 донани ташкил этади.

Бугунги кунда GM Uzbekistan компанияси Жанубий Корея, Бразилия, АҚШ, Европа давлатларибилан ҳамкорликни йўлга қўйган.

Шу кунгача, GM Uzbekistan АЖ корхонаси ўз маҳсулотларини Россия, Қозоғистон, Украина, Беларусь, Озарбайжон, Грузия, Арманистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон мамлакатларига экспорт қилибгина қолмай Иордания, Ливан, Ироқ ва бир қатор Африка мамлакатларига ҳам экспорт қилишни йўлга қўйган.

Бундан ташқари Ўзбекистон ва Афғонистон давлатларининг ўзаро келишувларига мувофиқ ушбу давлатга ҳам енгил автомобиль етказиб бериш йўлга қўйилади.

Ёрлиқ