Рашитжон Қодиров қайси жиноятларни содир қилишда айбланмоқда?
(last modified Wed, 06 Feb 2019 08:03:26 GMT )
феврал 06, 2019 13:03 Asia/Tashkent
  • Отабек Муродов.  Фото: Шуҳрат Латипов / \
    Отабек Муродов. Фото: Шуҳрат Латипов / \"Газета.uz\"

Бош прокурор Рашитжон Қодиров иши ҳақида: «Рақамлар жуда катта»

 Ўзбекистон бош прокурори Отабек Муродов ӯтган йили Олий Мажлис Сенатининг 15- ялпи мажлисида сўзга чиқар экан, собиқ бош прокурор Рашитжон Қодировга нисбатан очилган жиноий ишга изоҳ берди, дея хабар қилди «Газета.uz» мухбири.

Аввалроқ ушбу иш бўйича 24 кишига нисбатан айблов эълон қилинган эди. Улар орасида ҳибсга олинганлар ҳам, гаров кўринишидаги васийлик чораси қўлланилган шахслар ҳам бор, деди Отабек Муродов. У айбдорларни қамоққа олиш асосий мақсад эмаслигини таъкидлаб ўтди.

«Бизнинг мақсадимиз — уларни қамоққа солиш эмас. Биз халқимизга етказишимиз керак. Бу давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг сиёсати. Бошқа тўрт нафар мутасадди шахс етказилган зарарни қоплади ва нима олган бўлса қайтаришди, биз уларни гаров эвазига озод қилдик. Бу одамлар юқори лавозимларда ишлаган», — деди бош прокурор.

У тергов сирини ҳисобга олган ҳолда ишнинг барча тафсилотларини очиш мумкин эмаслигини, бироқ унинг якунлари бўйича аҳоли содир этилган жиноятлар тўғрисида хабардор қилинишини айтиб ўтди.

«Албатта вақти келади, тергов якунланади, биз имкон қадар иш тафсилотларини: қанча пул ўғирлангани, улар қандай ишларни қилгани, поралар қандай бўлганини яширишга ҳаракат қилаяпмиз, рақамлар жуда катта», — деди Отабек Муродов.

Рашитжон Қодиров 2000—2015 йилларда Бош прокуратурани бошқарган, шундан сўнг Конституцион суд судьяси этиб сайланган (2015−2017).

2018 йилнинг февралида Бош прокуратура Рашитжон Қодировга нисбатан Жиноят кодексининг 165 (товламачилик), 205 (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 210- (пора олиш) моддалари бўйича жиноий иш очган.