Пенсия тизимидаги ўзгаришлар
(last modified Mon, 11 Feb 2019 05:45:42 GMT )
феврал 11, 2019 10:45 Asia/Tashkent
  • Пенсия тизимидаги ўзгаришлар
    Пенсия тизимидаги ўзгаришлар

Миллий матбуот марказида ўтказилган анжуманда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг 2018 йилда амалга оширган ишлари ҳамда 2019 йилга белгиланган асосий вазифалари ҳақида маълумот берилди, деб хабар қилмоқда ЎзА.

2018 йил 1 январь ҳолати бўйича 65 ёш ва ундан ошган ҳамда 2010 йилга қадар пенсия тайинланган фуқароларни пенсиясида аниқланган ортиқча тўловлар қарздорликлари ҳисобдан чиқарилган бўлса, Президентимизнинг 2018 йил 2 июлдаги ҳамда 2018 йил 13 октябрдаги фармонларига асосан ўтган йилнинг 15 июлидан ва 1 ноябридан пенсия ва нафақаларнинг миқдорлари мос равишда 7 фоизга ва 10 фоизга оширилиши таъминланган.

Шу билан бирга, пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача иш ҳақининг энг юқори миқдорини энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баробаридан ўн баробарига оширилиши ҳисобига 2019 йил 1 январдан 519 минг нафардан ортиқ фуқароларнинг пенсия миқдори қайта ҳисобланганлиги ҳақида ҳам тадбирда батафсил маълумот берилди.

– Пенсия ва нафақа тўлови ведомостларини Халқ банкига ва тижорат банкларига фақат электрон шаклда юбориш тизими жорий этилди – деди Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларни бошқариш ва ҳисобини юритиш бошқармаси бошлиғи Нуриддин Шодихўжаев. – Пенсия ва нафақа тўловлари муддатида тўғри амалга оширилгани ҳамда фуқароларга пенсия миқдори ва тўлов куни ҳақида маълумот олиш имкониятини яратиш мақсадида “on-line” тарзида жорий қилинган бепул “SMS-pensiya” интерактив хизматига 1,9 миллион нафардан ортиқ фуқароларнинг мобиль телефонлари уланди. 

Ёрлиқ