Ўзбекистонда Эрон исломий инқилобининг қирқ йиллиги маросими нишонланди
(last modified Wed, 13 Feb 2019 07:56:13 GMT )
феврал 13, 2019 12:56 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда Эрон исломий инқилобининг қирқ йиллиги маросими нишонланди
    Ўзбекистонда Эрон исломий инқилобининг қирқ йиллиги маросими нишонланди

Эрон исломий инқилоб ғалабасининг қирқ йиллигига бағишланган маросими Тошкентда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Очилбой Раматов иштирокида ҳамда чет эллик элчилар ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида ўтказилди. 

Эрон ислом жумҳуриятининг Тошкентдаги элчиси Баҳман Оғо Ризойи ушбу маросимдаги чиқишида Эрон ислом жумҳуриятининг ўтган 40 йил давомида турли соҳаларда қўлга киритган ютуқларини жумладан ядровий техника соҳасида, тиббиёт, фармацевтика ва энергетика тармоқларидаги ютуқларига алоҳида тўхталиб ўтди. 

Оғо Ризойи ўз нутқи давомида Теҳрон ва Тошкент ўртасидаги алоқаларга тўхталиб шундай айтдики, Эрон ва Ўзбекистон ўтган йиллардаги ҳамкорликлари жумладан иқтисодий, савдо-сотиқ, транспорт соҳасидаги алоқалари олдингидан кўра анча ривожланди ва иқтисодий, сиёсий ҳамда маданий   делегацияларнинг ўзаро учрашувлари ҳам янада кенгайди. 

Шунингдек, Оғо Ризойининг маълум қилишича, Ўзбекистон ва Эрон турли соҳаларда шу жумладан экстремизм ва терроризмга қарши курашда ҳам ўзаро ҳамкорликларни йўлга қўйган ва ушбу йўналишда ўзаро маслаҳатлар ва тажрибалар билан ҳамкорликларни янада кенгайтириш йўлида муҳим қадамларни ташлаган.