Абдулазиз Комилов Хавфсизлик бўйича Мюнхен конференциясида иштирок этади
(last modified Thu, 14 Feb 2019 08:26:42 GMT )
феврал 14, 2019 13:26 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Комилов Хавфсизлик бўйича Мюнхен конференциясида иштирок этади
    Абдулазиз Комилов Хавфсизлик бўйича Мюнхен конференциясида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 2019 йил 13-16 февраль кунлари амалий ташриф билан Германия Федератив Республикасида бўлади.

ТИВ хабарига кўра, делегация Хавфсизлик бўйича Мюнхен конференциясида иштирок этади. 

Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси Мюнхен шаҳрида бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган, дейилади хабарда.

Жорий йилнинг 15-17 май кунлари бўлиб ўтадиган Хавфсизлик бўйича Мюнхен конференцияси бу йил рекорд даражадаги меҳмонларни кутмоқда. Форумнинг 600 нафар меҳмонлари орасида, ҳозирги маълумотларга кўра, 40га яқин давлат ва ҳукумат раҳбарлари ҳамда 80 нафар вазирлар иштирок этади.