Абдулазиз Комилов Хавфсизлик бўйича Мюнхен конференциясида иштирок этади
феврал 14, 2019 13:26 Asia/Tashkent
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 2019 йил 13-16 февраль кунлари амалий ташриф билан Германия Федератив Республикасида бўлади.
ТИВ хабарига кўра, делегация Хавфсизлик бўйича Мюнхен конференциясида иштирок этади.
Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси Мюнхен шаҳрида бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган, дейилади хабарда.
Жорий йилнинг 15-17 май кунлари бўлиб ўтадиган Хавфсизлик бўйича Мюнхен конференцияси бу йил рекорд даражадаги меҳмонларни кутмоқда. Форумнинг 600 нафар меҳмонлари орасида, ҳозирги маълумотларга кўра, 40га яқин давлат ва ҳукумат раҳбарлари ҳамда 80 нафар вазирлар иштирок этади.
Ёрлиқ