Самарқандда Nexia машинаси экскаватор билан тўқнашди /қурбонлар бор/
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i43435
Самарқандда Nexia автомобили Volvo русумли экскаватор иштирокида мудҳиш ЙТҲ содир бўлди. Натижада икки киши қурбон бўлди.
(last modified 2019-02-14T12:27:02+00:00 )
феврал 14, 2019 17:27 Asia/Tashkent
  • Самарқандда Nexia машинаси экскаватор билан тўқнашди /қурбонлар бор/

Самарқандда Nexia автомобили Volvo русумли экскаватор иштирокида мудҳиш ЙТҲ содир бўлди. Натижада икки киши қурбон бўлди.

Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти деб хабар қилди.

Ҳодиса жорий йилнинг 11 февраль куни соат тахминан 06:00 да содир бўлган.

Фуқаро М.М. ўз бошқарувидаги Nexia русумли автомашинани “Жомбой-Эшимоқсоқ” 4П-48 йўлининг 11 километрида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган, фуқаро А.Д.  бошқарувидаги Volvo русумли экскаваторга урилиб, тўқнашув содир этган. Натижада, Nexia русумли автомашина ҳайдовчиси М.М. ва йўловчиси М.Ҳ.лар жароҳат олиб, ҳодиса жойида вафот этганлар. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш,  одамлар ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилди.