Самарқанддаги «Умар» қурилиш компанияси раҳбари ва унинг ходимлари қўлга олинган
(last modified Thu, 14 Feb 2019 13:09:08 GMT )
феврал 14, 2019 18:09 Asia/Tashkent
  • Самарқанддаги «Умар» қурилиш компанияси раҳбари ва унинг ходимлари қўлга олинган

13 февраль куни Самарқандда қурувчилик фаолияти билан шуғулланувчи «Умар» қурилиш компанияси раҳбари Умар Ражабов, унинг ўғли, «Умар» компаниясига қарашли яна икки қурилиш фирмаси раҳбарлари устидан жиноий иш қўзғатилиб, улра қамоққа олинган.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан «Афросиёб Хосият Бегим Макони» МЧЖ раҳбари Шавкат Аблақулов ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «а» банди (кўп миқдорда фирибгарлик) билан жиноят ишидан қўзғатилган.

Аниқланишича, Омар Ражабов «Афросиёб Хосият Бегим Макони» МЧЖни таъсис этиб, норасмий равишда бошқариб келиб, Файзулло Файзиев, Шавкат Аблақулов, Руслан Ражабов ва бошқалар билан жиноий тил бириктириб, жамиятга Самарқанд шаҳрининг тегишли қисмларида кўп қаватли уй-жой қуриш учун рухсат берилмаган бўлса-да, фуқаролар Н.К., Ч.А., Р.А. кўрсатилган манзилга кўп қаватли уй-жой қуришини айтиб, уларни алдаб, фирибгарлик йўли билан 900 миллион сўмдан ортиқ нақд пул маблағини кўлга киритган.

11 февраль куни Омар Ражабов, Руслан Ражабов, Файзулло Файзиев ва Шавкат Аблақуловлар ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) билан гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди.